Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқиш учун виза тартиби - UzTV New York, Inc.
Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқиш учун виза тартиби
Яқинда телевизорда болалигимиздаги қадрдон мультфильмни кўрсатиб қолишди: “Бременлик машшоқлар”. Эҳ, эртак қаҳрамонларига мазза-да, дунёни кўриш, саёҳат қилиш учун виза ҳам шарт эмас, деб ўйлаб қолдим беихтиёр. Аслида фақат эртакда эмас, реал ҳаётда ҳам муаммою, ортиқча расмиятчиликларсиз саёҳат қилишнинг иложи бор. Фақат бунинг учун белгиланган тартиб, қонун-қоидаларни билиш керак. Хорижга чиқиш ва кириш мавзусини кўтарганимизнинг сабаби ҳам айнан шунда.
Аксарият МДҲ мамлакатларига боиш учун кириш визалари расмийлаштирилиши талаб қилинмайди (Россия ёки Қозоғистонга бориш учун эса, чиқиш визаси ҳам шат эмас). Хорижга вақтинча чиқаётганда фуқароларга чет элга бориш учун икки йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери (ХЧК визаси ҳам дейилади) расмийлаштирилади. Фуқаролар кўрсатилган муддат ичида бир неча марта чет элга чиқиши мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати, паспортнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. Фуқаронинг чет элга чиқиш ҳуқуқига чекловлар учун асос бўлмаган тақдирда уларга хорижга чиқиш рухсатномасини бериш масаласи ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Кириш визалари расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган мамлакатлар:
Озарбойжон визасиз кириш, яшаш муддати 90 кунгача
Беларусь: визасиз кириш, яшаш муддати 90 кунгача
Доминикан республикаси: визасиз кириш
Қозоғистон : визасиз кириш (2 йиллик рухсатнома ҳам шарт эмас)
Малайзия: визасиз кириш, яшаш муддати 1 ойгача
source
Комментариев нет:
Отправить комментарий